Жавобгарликни ўз зиммамга оламан – Артета

Спорт 2479
image

Бугун, 28 август куни “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер лигасининг 3-турида “Манчестер Сити”дан учралган 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, ўз фикрларини билдирди.

“Мен ҳар доим ўзимни танқид қилганман. Ўз қарорларимга танқидий муносабатда бўламан ва мағлубиятлар учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Ёнимда керакли одамлар бўлиши керак, шунда мен ҳар бир қароримни баҳолай оламан”, дейди Артета.

Шунингдек, “Арсенал” мураббийи Манчестерга жамоани қўллаб-қувватлаш учун етиб келган мухлисларга миннатдорлик билдирди:

“Ҳаммаси учун мухлисларга раҳмат айтаман. Стадионга 3 минг нафар лондонлик ишқибоз ташриф буюрди. Биз уларнинг бугун қилган ишларини қадрлашимиз керак”.

Маълумот учун, “Арсенал” 3-турдан сўнг, мусобақа жадвалининг сўнгги, 20-поғонасида бормоқда.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 2.9
t
×