Жасур Яхшибоев ЕЧЛда “Реал” ва “Интер”га қарши ўйнайди

Спорт

image

Ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев UEFA Чемпионлар лигаси дебютанти Молдованинг “Шерифф” сафида ижара асосида ҳаракат қилмоқда. Трансфер жорий йил 31 август куни амалга оширилди.

UEFA расмий сайтининг маълумотига кўра, Жасур Яхшибоев “Шериф”нинг Европа Чемпионлар лигаси учун қайдномасига киритилган. Яхшибоев Молдова жамоаси таркибида 17-рақам остида ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа ўз тарихида илк бор ЧЛда иштирок этади. Клуб гуруҳ босқичида “Реал”, “Интер” ва “Шахтёр” (Донецк) клублари билан ўйнайди.

Маълумот учун, чинозлик футболчи “Пахтакор”, ОКМК, “Энергетик БГУ”, “Шахтёр Солигорск” ва “Легия” клубларида ўйнаган. У Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафида 2018 йилги Осиё чемпионатида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA Чемпионлар лигаси Жасур Яхшибоев Шерифф

Баҳолаганлар

529

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг