Чемпионлар лигасида тур учрашувлари якунланди
Спорт
−
23 Октябрь 2025 1714 3 дақиқа
Кеча, 22 октябрь куни UEFA Чемпионлар лигасида 3-тур баҳслари якунига етди. Турда “Реал Мадрид” жамоаси ўз майдонида Туриннинг “Ювентус” клубини қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. “Бавария” эса “Брюгге”ни йирик ҳисобда таслим этди. Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳам Амстердам жамоси устидан йирик ҳисобдаги ғалабани нишонлади. Арне Слот шогирдлари кетма кет мағлубиятлардан сўнг Германияда “Франкфурт”ни таслим этди.
Турдаги барча учрашувлар тафсилотлари билан танишинг:
“Атлетик Бильбао” 3:1 “Қорабоғ”
“Атлетик Бильбао” ўз майдонида “Қорабоғ”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Гурусетанинг икки ва Наварронинг бир голи “басклар”га ғалабани тақдим этди. Меҳмонлар таркибидаги голга Андраде муаллифлик қилди, аммо бу гол ғалаба учун етарли бўлмади.
“Галатасарой” 3:1 “Бодо/Глимт”
“Галатасарой” ўз майдонида “Бодо/Глимт”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Истанбулликлар 1-турдаги мағлубиятдан сўнг кетма кет ғалабалар билан ўз имкониятларини яхшилаб олмоқда.
“Монако” 0:0 “Тоттенхэм”
“Монако” ўз майдонида “Тоттенхэм” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳар икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди, аммо томонлар ушбу имкониятлардан унумли фойдалана олмади.
“Челси” 5:1 “Аякс”
“Челси” ўз майдонида “Аякс”ни йирик ҳисобида мағлуб этди. Меҳмонлар таркибида биринчи бўлимда Тайлор ўйиндан четлаштирилди. Натижада Амстердамликлар аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.
“Аталанта” 0:0 “Славия Прага”
Бу учрашувда ҳисоб очилмади. “Аталанта” ўз майдонида “Славия Прага” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
“Франкфурт” 1:5 “Ливерпуль”
“Ливерпуль” кетма-кет мағлубиятлардан сўнг ўз майдонида “Франкфурт”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Экитике, ван Дейк, Конате, Гакпо ва Собослаиларининг голлари “Ливерпуль”га муҳим 3 очко тақдим этди.
“Бавария” 4:0 “Брюгге”
“Бавария” ўз майдонида “Брюгге”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Германия жамоаси Чемпионлар лигасида 3 турдан сўнг барча учрашувларда ғалаба қозонган кам сонли жамоалар қаторидан жой олди.
“Реал Мадрид” 1:0 “Ювентус”
“Реал Мадрид” ўз майдонида “Ювентус”ни минимал ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голга мадридликлар сафида Беллингем муаллифлик қилди. Бу ғалабадан кейин “Реал Мадрид” жамоаси ҳам Чемпионлар лигасида ғалабали сериясини давом эттирмоқда.
“Спортинг” 2:1 “Марсель”
“Спортинг” ўз майдонида “Марсель”ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Биринчи бўлим якунида меҳмонлар таркибидан Эмерсон майдондан четлатилди. 1 киши кам бўлиб қолган “Марсель” якунда мағлубиятга учради.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасида якунига етган 3-тур учрашувларидан сўнг ПСЖ жамоаси умумий жадвалда 1-ўринни эгаллаб турибди. Германиянинг “Бавария” жамоаси 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, Италиянинг “Интер” жамоаси 3-поғонани банд этган. Навбатдаги тур учрашувлари жорий йилнинг 4 ноябрь куни бошланади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025