“Реал”га гол урган ўзбекистонлик футболчи Эрон клубига кўчиб ўтди

Спорт

image

Ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев Эроннинг “Нассажи Мозандарон” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Яхшибоев ва клуб ўртасидаги шартнома 0.5+1 кўринишида имзоланди.

Қайд этиш жоиз, Эрон чемпионатида Ўткир Юсупов, Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов каби ўзбекистонлик футболчилар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, 27 ёшли Яхшибоев фаолияти давомида “Пахтакор”, ОКМК, “Энергетик”, “Шахтиёр”, “Легия”, “Шериф”, “Навбаҳор”, “Ордабаси” клубларида тўп тепган. Шунингдек, у “Шериф” сафида Чемпионлар лигаси доирасида “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтган баҳсда боши билан “Реал” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг сенсацион ғалабасига катта ҳисса қўшган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Жасур Яхшибоев Нассажи Мозандарон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг