“Жарқўтон”дан қадимий одам қабрлари топилди
Бу қизиқ
−
03 Июнь 2023
13553Сурхондарё вилоятидаги 4000 йиллик “Жарқўтон” ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Агентликнинг маълум қилишича, давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида воҳадаги 10 та маданий мерос объектларида дунёнинг етук археология институтлари ва илмий марказлари олимларини жалб қилиб, ўрганиш ишларини олиб бориш топшириғи берилган. Бугунги кунда топшириққа асосан вилоятнинг турли манзилларида археологик қазишма ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекистон-Франция қўшма экспедициясида Франция миллий тадқиқот маркази, Термиз давлат университети, Ўзбекистон миллий университети археолог олимлари иштирокида қазишма ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
Маълумот учун, “Жарқўтон” ёдгорлиги 4000 йиллик тарихга эга, Ўзбекистонда ягона бўлган энг қадимги шаҳар ҳамда Ўрта Осиёдаги дастлабки цивилизация бешиги ҳисобланади. Ҳозирга қадар ёдгорликнинг ҳукмдор саройи, Ўрта Осиёнинг илк ибодатхонаси ва мингдан ортиқ қабрлар очиб ўрганилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 27 март куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани “Чорбоғ” (Чорвоқ) сув омбори қирғоқларида одам суяклари топилган эди. Кейинроқ у ерларда тарихий қабристон бўлиб, сув омбори остида қолиб кетгани аниқланганди.
LiveБарчаси