Жапаров Ўзбекистонга оид қонунни имзолади

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги Битимни ратификация қилиш ҳақида Қирғизистон Республикаси Қонунини имзолади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Мазкур Битим 2023 йил 27 январь куни Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров иштирокида Бишкек шаҳрида имзоланган. Битимни ратификация қилишга оид қонун Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши томонидан 2023 йил 29 ноябрда қабул қилинган. 

Қонун юқоридаги Битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажариш мақсадида қабул қилинган. 

Битим фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, табиий офатлар хавфини камайтириш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ва ҳаракатни таъминлаш соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш, шунингдек, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатишга қаратилган.

У, шунингдек, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалаларни биргаликда ва тезкорлик билан ҳал этиш, тажриба, ахборот ва технологиялар алмашиш, шунингдек, икки давлат таълим муассасаларида фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳасида мутахассислар тайёрлаш, Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари манфаати учун аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни назарда тутади. 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг