Жапаров Ўзбекистонга келганида уялиб қолганини тан олди
Жамият
−
16 Март 2021
32720Қирғизистонда сиёсий келишмовчилик давр сурганда, Ўзбекистон 40-50 йил олдинга ўтиб кетган. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров айтиб ўтди.
“Куни кеча Ўзбекистонга борганда кўп нарсани сездим. Ҳатто роса уялдим ҳам. [Биз қирғизлар] 30 йилдан бери бир-биримиз билан сиёсатда келишмай, митинглар ўтказиб, фақат тиш ковлаш учун чўтка ишлаб чиқара олибмиз. Фабрика-завод қурмабмиз. Ўзбекистон биздан 40-50 йил олдинга ўтиб кетибди, десам янглишмайман. Майда шурупдан тортиб самолёт чиқаришгача етиб борибди”, дейди Садир Жапаров.
Унинг таъкидлашича, Қирғизистон олган грантларнинг аксарияти беҳуда сарфланган. Жапаров бу бўйича тергов ўтказилишини ва натижалар икки-уч ой ичида жамоатчиликка етказилишини ваъда берган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Қирғизистон ички ресурслар ҳисобига яшамоқда.
“Агар 10 йил ишласам, барча қарзларни тўлаш менинг зиммамга тушади. Бироқ, ушбу кредитларнинг 70-80 фоизи ўғирланган”, дейди Жапаров.
У ташқи қарзларни тўлаш учун корхоналар очиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 11–12 март кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Қирғизистоннинг қарзи 5 млрд АҚШ долларига тенг.
LiveБарчаси