Жапаров Путин ва Мирзиёев билан гаплашиб олмоқчи
Олам
−
13 Сентябрь 2022
9492Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган саммити доирасида Қирғизистон ва Россия Президентлари Садир Жапаров ва Владимир Путиннинг икки томонлама музокаралари бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 13 сентябрь куни Қирғизистон Президенти маъмурияти Ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбоқиев маълум қилган.
“Президент Садир Жапаров шу куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама учрашувлар ўтказади”, дейилади хабарда.
Азимбоқиевнинг таъкидлашича, ШҲТ саммитида атроф-муҳит муаммолари, халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги, энергетика хавфсизлиги ва бошқа долзарб масалаларга катта эътибор қаратилади.
Эслатиб ўтамиз, Шайхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Арманистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.
LiveБарчаси