Жапаров намойишчилар олдига борди
Олам
−
05 Декабрь 2023
19617Бугун, 5 декабрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров патент тизими бекор қилинганидан норози тадбиркорлар билан учрашиш учун Бишкекдаги “Дордой” бозорига борди. Бу ҳақда “Economist” хабар берди.
Давлат раҳбари савдогарлар олдида қилган нутқи давомида сўнгги пайтларда бутун мамлакат бўйлаб авж олган митинглар ортида ким турганини билишини айтди. Унинг сўзларига кўра, у бу масалани синчиклаб ўрганган, жумладан, тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ҳам, Солиқ хизмати ходимлари билан ҳам учрашувлар ўтказган.
“Мен ҳамма нарсани биламан. Нега ҳаммангиз шовқин-сурон қиляпсиз, бу митинглар ортида ким турибди, улар қандай манфаатларни кўзламоқда – ҳаммасини биламан”, деган Президент.
Бироқ, унинг нутқи ғазабланган тадбиркорлар томонидан дарров тўхтатилган. Савдогарлар давлат раҳбари таъкидлаганидек, уларнинг ортида кимдир турганини рад этган. Жапаров бунга жавобан, митинг иштирокчиларидан овозини кўтармасдан, бақирмасдан, хотиржам гапиришни сўраган.
Бироз вақт ўтгач, Президент савдо фаолияти учун патент тизимини бекор қилиш келаси йилнинг июлига кўчирилишини маълум қилган.
“Чунки на тадбиркорлар, на солиқ органларининг ўзи бунга тайёр эмас эди”, дейди Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтадан бошлаб тадбиркорлар соҳани солиққа тортишдаги ўзгаришлар – 2024 йил 1 январдан патентларнинг бекор қилиниши ва аксарият бозорларнинг бошқа солиқ режимига ўтишига қарши норозилик билдира бошлаганди.
LiveБарчаси