Жапаров Мудофаа вазири ўринбосарини ишдан олди
Олам
−
09 Июль 5886 1 дақиқа
Полковник Владимир Жумалиевич Шодиканов Қирғизистон Мудофаа вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда кеча, 8 июль куни Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу қарор Қирғизистон Конституциясининг 70-моддаси 8-қисми (Президент Хавфсизлик Кенгашини тузади ва унга раҳбарлик қилади) ва 71-моддаси (Президент ўз ваколатларини Қирғизистон Республикасининг бутун ҳудудида мажбурий бўлган фармон ва фармойишлар қабул қилиш орқали амалга оширади) асосида қабул қилинган. Тегишли фармойиш Президент Садир Жапаров томонидан имзоланган. Аммо вазирнинг ишдан олиниш сабаблари келтирилмаган.
Маълумот учун, Шодиканов ушбу лавозимга 2025 йил 16 январда тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Роман Старовойтни Россия Федерацияси Транспорт вазири лавозимидан озод қилганди. Старовоитни ишдан бўшатиш сабаблари айтилмаган. Кремль маълумотларига кўра, Путин Новгород вилояти собиқ губернатори Андрей Никитинга Россия Транспорт вазирлиги раҳбари вазифасини бажаришни топширган.
Бу орада эса Роман Старовойт ўз жонига қасд қилгани хабар қилинди. Россиянинг собиқ транспорт вазири Роман Старовойтнинг жасади Мякинино қишлоғидаги уйидан топилди.
Live
Барчаси