Жапаров бир кунда 8 та ҳокимни ишдан олди

Олам

image

Бугун, 31 март куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакатнинг 4 та вилоятида кадрлар орасида тозалаш ишларини амалга оширди. Бир куннинг ўзида жами 8 нафар ҳоким лавозимидан озод этилиб, уларнинг ўрнига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Энг кўп ўзгаришлар Жалолобод вилоятида кузатилган. Ҳудудда бир нечта туман ва шаҳар ҳокимлари алмашган. Шунингдек, Чуй, Боткен ва Норин вилоятларида ҳам ҳокимлар янгиланган.

Хусусан:

  • Чуй вилоятида Ниёзбек Қўзиев Москва туманининг ҳокими лавозимидан озод этилиб, янги ҳоким сифатида Илёс Тошбоев тайинланган;
  • Жалолобод вилоятида Талантбек Одилов Бозорқўрғон туманининг ҳокимлигидан озод этилиб, Олтинбек Бектуров унинг ўрнини эгаллаган;
  • Руслан Айтбоев Олабуқа туманининг ҳокими лавозимидан ўз аризаси билан озод этилиб, Темирпўлат Абикеев туманнинг янги ҳокими этиб тайинланган;
  • Нуртилак Ўрозбоев Қоракўл шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилиниб, Одилбек Тожимирзаев шаҳар ҳокими этиб тайинланган;
  • Олтинбек Жумаев Мойлусув шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилиниб, ўрнига Олмос Бойғозиев тайинланган.
  • Боткен вилоятида Бахтбек Қўшалиев Қизилқия шаҳар ҳокими этиб тайинланган.
  • Норин вилоятида Жайнак Неъмат ўғли Норин шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилиб, янги ҳоким этиб Юлдузбек Беккелдиев тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Жогорку Кенеш мажлисида мамлакат ҳукуматининг коррупцияга қарши кескин чоралар кўришини маълум қилиб, бу курашда, ҳатто қариндошини ҳам аямаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Қирғизистон Президенти Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг