Жапаров ҳам қатордан қолмади. Қирғизистон Президенти Умра амалини адо этди

Олам

image

“Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун Саудия Арабистонига борган Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Макка шаҳрида Умра амалини адо этди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Умра вақтида Жапаров ҳам Марказий Осиёнинг бошқа давлат раҳбарлари каби Каъба ичига кириб, у ерда дуо қилган.

“Давлат раҳбари Қирғизистон халқи фаровонлиги ва мамлакат равнақи учун Қодир Тангрига дуолар қилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Умра амалини адо этгани, Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон иккинчи бор Каъба ичига киргани ва Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тўқаев Масжид ан-Набавийни зиёрат қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг