Жанубий Кореяга ишга жўнатишини айтган фирибгар жазога тортилди. Пуллар эгасига қайтариладими?

Жамият

image

Иш ўрни долзарб масала бўлиб турган замонамизда хорижда иш топиб беришини айтиб кўплаб юртдошларимизни фирибгарлар чув туширмоқда. Юзлаб, минглаб ватандошларимиз бола-чақа ташвишида хорижга кетиш учун ҳар нарсага тайёр. 

Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманидан бўлган Ш.Ж. ўзининг жиноий шериги билан жабрланувчи Б.Н.ни Жанубий Кореяга ишга юбориш ваъдасини бериб чув туширган. Ш.Ж. фирибгарлик йўли билан 21 миллион сўмдан ортиқ пулни Б.Н.дан олиб ўз шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Маълум бўлишича, Ш.Ж. жабрланувчига пулларнинг атиги 500 долларини қайтарган, холос. Фирибгарлик содир этган шахс Ш.Ж. 2019 йил февраль ойида корейс тилини ўргатадиган ўқув маркази очган ва 2019 йил май ойида ёпган. 

Мазкур масала юзасидан 2020 йил 17 январь куни Қўмқўрғон туман судида Яшин Ниёзовнинг раислигида суд жараёни ўтказилди. Судланувчи Ш.Ж. ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтиб қилмишидан пушаймон бўлган.  

Суд унга Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “б” банди билан айбдор деб топиб, 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Жабрланувчига қайтарилиши лозим бўлган 18.780.300 сўм депозит ҳисобрақамда бўлганлиги боис тўлиғича жабрланувчига қайтарилмоқда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Суд фирибгар қумқўрғон

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made