Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Олам

image

Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилиниши ортидан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси маълум қилди.

“Ҳурматли ватандошлар! Хабарингиз бор, 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Бугунги кунда мамлакатда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда барчангиздан Жанубий Кореяда турли хил митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз”, дейилади баёнотда.

Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилиш сўралган:

  • +82 10 3213 4505
  • +82 10 2909 4334

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль фавқулодда йиғилиш ўтказиб,  мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилганди. Бунинг ортидан мамлакатда парламент ва сиёсий партиялар фаолияти тўхтатилиб, қонунчилик органи биносига кириш ҳарбийлар томонидан тўсиб қўйилган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея ўзбекистонликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг