Жанубий Кореяда уч қўмондон лавозимидан четлатилди
Олам
−
06 Декабрь
5241Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги ўз ҳарбий раҳбариятининг уч аъзоси – контрразведка қўмондони Ё Ин Хён, махсус кучлар қўмондони Квак Жунг Геун ва Сеул мудофаа қўмондони Ли Жин Вуни Президент Юн Сок Ёлга ёрдам берганликда айблаб, лавозимидан четлатди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
“Пойтахт мудофааси қўмондонлиги бошлиғи генерал-лейтенант Ли Жин Ву, Армия махсус уруш қўмондонлиги бошлиғи генерал-лейтенант Квак Жунг Геун ва контрразведка қўмондони генерал-лейтенант Ё Ин Хён бошқа бўлинмаларга ўтказилди”, дейилади хабарда.
Бу ҳаракат ҳарбий ҳолатни амалга оширишдаги ҳарбийларнинг роли ва мухолифатнинг асосий блоки томонидан яна бир ҳарбий ҳолат эълон қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар танқид қилинган бир пайтда амалга оширилган.
Қолаверса, вазирлик баёнотида ҳарбий прокурорлар, шунингдек, Адлия вазирлигига давлатга хиёнат ва ҳарбий ҳолат билан боғлиқ бошқа айбловлар қўйилган 10 нафар ҳарбий амалдорнинг, шу жумладан, уч қўмондоннинг ҳам четга чиқишини тақиқлаш кераклиги ҳақида айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Юн Сок Ёль кутилмаган қарор билан фавқулодда ҳарбий ҳолат эълон қилганди, бироқ бир неча соат ўтиб, ушбу ҳарбий ҳолат бекор қилинди.
Кейинроқ эса Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль маъмурияти раҳбарияти ҳарбий ҳолатнинг киритилиши ва бекор қилиниши билан боғлиқ вазият фонида бир вақтнинг ўзида истеъфога чиққани ҳам маълум қилинганди.
LiveБарчаси