Жанубий Кореяда мухолифат етакчиси пичоқлаб кетилди (видео)
Олам
−
02 Январь
9813Жанубий Кореяда мухолифат етакчиси сифатида танилган Ли Жэмён бугун, 2 январь куни жануби-шарқдаги Пусан шаҳрига ташрифи чоғида номаълум шахс томонидан пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда “AP news” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳужум Ли янги аэропорт биноси бўйлаб саёҳатини тугатиб, журналистлар ва оломон орасидан ўтаётганда содир бўлган. Пусан полициясига кўра, жиноятчи ўзини етакчининг тарафдори сифатида кўрсатган, унинг дастхатини олмоқчи эканлигини айтиб, унга яқинлашган. Сўнг мухолиф партия раисининг бўйнига пичоқ тортиб юборган.
Ли Жэмён ерга йиқилиши билан унинг атрофидаги одамлардан бири рўмолча билан қон кетишини тўхтатган. Айни пайтда 59 ёшли “Тобуро” партияси етакчиси даволаниш учун яқин атрофдаги шифохонага олиб кетилган. Полиция унинг ҳозир ҳушида эканлиги ва аҳволи оғир эмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болгария пойтахти София шаҳрида 2011 йилда мамлакат президентлигига номзодини қўйган 61 ёшли тадбиркор Алексей Петров отиб ўлдирилганди.
LiveБарчаси