Болгарияда президентликка номзодини қўйган тадбиркор ўлдириб кетилди
Олам
−
18 Август 2023
5210Болгария пойтахти София шаҳрида 2011 йилда мамлакат президентлигига номзодини қўйган 61 ёшли тадбиркор Алексей Петров отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.
Келтирилишича, Алексей Петров милтиқда отилган ва қотиллик содир бўлган жойда вафот этган. Бу унга нисбатан қилинган учинчи суиқасд бўлган. Қотиллар нафақат Алексей Петровнинг ўзини ўлдирган, балки унинг аёл ҳамроҳини ҳам яралаган. Аёл Петровга тегишли суғурта компаниясининг менежери бўлган.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳам пойтахт ҳудудида отишма бўлганини тасдиқлаган.
Маълумот учун, 2010 йилда Петров товламачилик, гиёҳванд моддалар савдоси, пул ювиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Сўнгра гаров эвазига озод қилинган ва охир-оқибат оқланган. Сўнгги йилларда Петров мамлакатдаги энг йирик суғурта компанияларидан бирини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 август куни Эквадорда президентликка номзод Фернандо Вильявисенсио ўлдириб кетилган эди. Ўшанда номзод сайлов митингида отиб ташланганди. Кейинчалик мамлакатда 60 кунлик фавқулодда ҳолат жорий қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь