Жанубий Кореяда автобус устига беш қаватли бино қулаб тушди (видео)
Олам
−
10 Июнь 2021
10636Жанубий Кореянинг Кванчжу шаҳрида кеча, 9 июнь куни автобус устига бино қулаши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Ёнҳап” агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, йўловчи автобуси тўхташ жойида тормоз берган пайтда унинг устига ишчилар томонидан бузиб ташланган беш қаватли бино қулаб тушган. Қайд этилишича, саккиз кишини вайроналар остидан тириклайин чиқариб олишга муваффақ бўлинган, улар турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Қутқарув хизматлари вайроналар остида йўлдан ўтиб кетаётганлар ёки қурувчилар бўлган-бўлмаганини текширмоқда. Беш қаватли бинонинг назоратсиз равишда қулаши сабаби аниқланмоқда.
LiveБарчаси