Жанубий Корея Украинани қайта тиклашда ёрдам беради
Олам
−
23 Февраль
2903Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Чо Таэ Ёл мамлакат Украинани қайта тиклашда ўз ҳиссасини қўшишини билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, 21-22 февраль кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган G20 давлатлари вазирлари йиғилишида уруш ўчоқлари ва турли провакциялар масаласи муҳокама қилинган.
Унда Чо Таэ Ёл Украинадаги можарога тезроқ барҳам бериш, Ғазо секторида халқаро қонунларга риоя қилиш ва Қизил денгиздаги провокацияларни тўхтатиш зарурлигини қайд этган.
“Ҳукуматимиз ўтган йили “Бирдамлик ва тинчлик ташаббуси”ни эълон қилган, унга асосан мамлакатимиз Украинани қайта тиклаш ва тинчликка қайтишга ҳаракат қилмоқда”, дейди Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири баёнотида.
Шунингдек, Вазир G20 мамлакатлари халқаро ҳамжамият томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатларга, биринчи навбатда, Корея яримороли ва сайёрамизда тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи Шимолий Кореянинг ядровий ракета дастури, унинг провокациялари, ҳарбий ҳаракатларига қатъий чора кўрилишини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ БМТ барча йирик гуманитар ташкилотларни қамалда қолган Ғазо аҳолисига ёрдам беришга чақирган эди.
Сарвар Хуррамов