Жанубий Корея термаси устози ишдан олинди

Спорт

image

Футбол бўйича 1990 йилги жаҳон чемпиони германиялик Юрген Клинсманн Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди. Бу ҳақда “Рёнхап” агентлиги хабар берди.

Жанубий Корея футбол ассоциацияси раҳбарияти миллий терма жамоа футболчиларининг Осиё кубогидаги омадсиз ўйини, шунингдек, Клинсманн терма жамоадаги етакчилик ролини йўқотгани учунн уни ишдан бўшатган.

Манбага кўра, Жанубий Корея терма жамоаси сардори Сон Хён Мин ва ярим ҳимоячи Ли Кан Ин Иордания термасига қарши Осиё кубоги ярим финал учрашуви олдидан жанжаллашган. Иорданияга қарши баҳсда Жанубий Корея терма жамоаси футболчилари 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Айнан мазкур сабаблар оқибатида немис мутахассисига чиқиш эшиклари кўрсатилган.

Клинсманн 59 ёшда ва 2023 йилдан буён Жанубий Корея терма жамоасини бошқариб келаётганди. Фаолияти давомида у Германиянинг “Бавария” ва “Герта”, АҚШ ва Германия терма жамоалари бош мураббийи бўлган. Клинсман бошчилигида немислар 2006 йилги Жаҳон чемпионатида ўз уйларида 3-ўринни эгаллаган бўлса, 2013 йилда Америка терма жамоаси КОНКАКАФ олтин кубогини қўлга киритган.

Клинсманн футболчилик фаолияти давомида Германиянинг “Бавария”, “Штутгарт”, Италиянинг “Интер” ва “Сампдория”, Англиянинг “Тоттенхем” клубларида ўйнаган. У икки марта UEFA кубогини қўлга киритган. Германия терма жамоаси таркибида Клинсманн жаҳон чемпиони (1990) ва Европа чемпиони (1996) бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Юрген Клинсманн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made