Жанубий Корея Президентининг қайнонаси бир йилга “кесилди”

Олам

image

Корея Республикаси Олий суди мамлакатнинг амалдаги Президенти Юн Сок Ёлнинг қайнонаси бўлган Чхве Ин Сун атрофидаги можарога чек қўйди. Аёл ҳужжатларни қалбакилаштириш ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш қонунчилигини бузганликда айбдор деб топилиб, бунинг учун бир йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Айбловга кўра, 2013 йилда у банк ҳисобларида жами 34,9 миллиард вон (тахминан 26 миллион доллар) борлигини кўрсатиш учун ҳужжатларни сохталаштирган. Бу Ан исмли бошқа шахс номига расмийлаштирилган ер участкасини сотиб олиш учун талаб қилинган. Суд, шунингдек, унинг сентябрь ойидан бошлаб гаров талабини ҳам рад этган.

Бу тергов қилинаётган даврни ҳисобга олсак, у 2024 йилнинг июлигача панжара ортида қолади, дегани.

Охир-оқибат, суд айбловнинг барча далилларини иккита модда бўйича айблаш учун етарли деб топган. Чхве Ин Сун ҳужжатларни қалбакилаштиришни тан олиб, Ан билан тил бириктирганини ва бошқа айбловларни рад этди.

Бундан ташқари, тингловлар давомида у бутун фирибгарлик Аннинг ғояси бўлгандек кўрсатишга ҳаракат қилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу турдаги жиноят учун бир йиллик қамоқ жазоси жуда қаттиқ, аммо судьяларга Чхвенинг айбини қатъиян рад этгани ва қилган жиноятига тавба қилмагани таъсир қилган.

Шунингдек, суд уни гаров эвазига озод қилиш ҳақидаги илтимосни ҳам рад этган. Оқибатда Жанубий Корея Президентининг қайнонаси жорий йилнинг 21 июлидан бери ҳибсда бўлгани учун 2024 йил июлига қадар панжара ортида қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Юн Сок Ёль Чхве Ин Сун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг