Жанубий Америкада коронавирус кенг тарқалишига Бразилия Президенти айбдор – Венесуэла
Олам
−
02 Май 2020
6183Венесуэла расмийлари қўшни мамлакатда эпидемиологик вазият оғир бўлгани сабабли Бразилия билан чегарадош ва атрофдаги ҳудудларни назорат қилишни жиддий равишда кучайтиришни режалаштирмоқда. Ҳозирги вазият учун жавобгарлик Бразилия Президенти Жаир Болсонару зиммасига юклатилган. Бу ҳақда Венесуэла Республикаси Ижрочи вице-президенти Дельси Родригес Twitterʼдаги саҳифасида.
“Биз Бразилия билан чегарада экстремал санитария-эпидемиология назорати чораларини кўришимиз керак. Президент Болсонаронинг коронавирус билан боғлиқ бефарқ позицияси туфайли Жанубий Америкадаги пандемиянинг марказига айланган. Бу одамларни жиддий хавф остига қўяди“, деб ёзади сиёсатчи.
Венесуэла ҳукумати жорий йилнинг 13 март куни мамлакатда коронавирус инфекциясининг дастлабки иккита ҳолати ҳақида хабар берди. 17 март куни Президент Николас Мадуро Республика бўйлаб карантин жорий этилганини эълон қилди.
Болсонару бир неча бор коронавирус пандемияси билан боғлиқ равишда вилоят ҳокимияти томонидан карантин чораларини танқид қилган. Давлат раҳбари чекловлар мамлакат иқтисодиёти учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши, оммавий қирғин ва ишсизликнинг кучайишига олиб келади, деб таъкидлади. Бугунги кунга қадар мамлакатда 78 мингдан ортиқ касаллик ва 5466 нафар ўлим ҳолати қайд этилган.
Бразилия Соғлиқни сақлаш вазири Нелсон Тейшнинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда ўлим сони сезиларли даражада кўпайиш тенденцияси кузатилмоқда. Бир ҳафта олдин ушбу кўрсаткич бугунги кундаги кўрсаткичнинг деярли ярмига тенг эди.
Аввалроқ, Болсонару коронавирус хавфидан Президентни жиддий огоҳлантирган мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазири Энрике Мандеттани ишдан бўшатиб юборганди. Кейинчалик у штат губернаторларини чекловларни бекор қилишга чақирган. Ҳозирда мамлакат бўйлаб карантин жорий қилинмаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда коронавирус билан боғлиқ 92 202 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 38 039 нафари соғайган, 6 412 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 47 751 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь