Коронавирус: Бразилия 1 миллионлик “довон”ни босиб ўтди
Олам
−
20 Июнь 2020
6531Бразилияда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони 1 миллиондан ошди. Бу ҳақда 19 июнь куни кечқурун эълон қилинган расмий статистик маълумотларда сўз кетади.
Янгиланган ҳисоботга кўра, ўтган кун давомида 54 771 та янги инфекция ҳолати қайд этилди. Шу сабаб коронавирусга чалинганлар сони 1 032 913 нафарга етди.
Инфекция сабабли вафот этганлар сони 1 206 нафарга кўпайди ва жами 48 954 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, 507 200 киши соғайган.
Мамлакатда инфекция тарқалишининг асосий йўналиши Сан-Паулу штати ва худди шу номдаги пойтахти ҳисобланади. Ҳудудда 211 658 касалланган бемор бор. 12 232 нафари вафот этган. Ҳукумат июнь ойи бошида ижтимоий чекловларни босқичма-босқич тарк этиш ва аввалги турмуш тарзига қайтишни эълон қилганидан сўнг, янги инфекциялар сонининг кўпайиши тенденцияси юзага келди. Бу эса штатнинг айрим ҳудудларида маҳаллий аҳоли ва ишбилармонларга нисбатан чекловларни яна кучайтиришга мажбур қилди.
Иккинчи ўчоқ қўшни Рио-де-Жанейро (93 378 бемор) бўлиб, у ерда 8 595 киши коронавирус туфайли вафот этган. Июнь ойининг бошидан бошлаб чоршанба куни қайд этилган коронавирус таъсиридан кунлик ўлимлар сони доимий равишда пасайиши фонида, савдо марказлари ва спорт тадбирларининг тикланиши (шу пайтга қадар томошабинларсиз) тўғрисида қўшимча иқтисодий фаолият эълон қилинди.
Инфекцияга чалинган ва вафот этганларнинг сони бўйича учинчи ўрин шимоли-шарқий Сеара штатидир. Бу ерда ўтказилган деярли 213 мингта коронавирус тестидан 89 863 таси ижобий натижани кўрсатган. Яна 57 980 киши шифокорлар томонидан шубҳа остида қолмоқда, 5 460 нафар штат аҳолиси коронавирусдан вафот этди.
LiveБарчаси