Бразилия Президенти коронавирусга чалинганини тан олди

Олам 2691
image

Бразилия Президенти Жаир Болсонару аллақачон коронавирус билан симптомсиз касалланган бўлиши мумкинлигини тан олди. Шу сабаб у вирус бор-йўқлигини текшириш учун антитанчалар синовини ўтказмоқчи эканлигини айтди.

"Менда коронавирус бор ёки йўқлигини билмайман. Илгари иккита тест топширдим, иккаласи ҳам жавоби салбий чиқди. Баъзилар менда коронавирус бор деб ўйлашади, мен ҳеч нарсани сезмадим, билмайман. Балки яна бир тест ўтказишим керакдир. Менда антитанчалар бор, деб ўйлайман”, деди Болсонару.

Бразилия Федерал суди Болсонару ўзининг таҳлиллари натижаларини COVID-19 га хабар қилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарган эди. Май ойи ўрталарида ҳукумат илгари ўтказилган тест натижаларини Олий судга топширган.

Март ойида Болсонару делегация ҳамроҳлигида Қўшма Штатларга ташриф буюрди. Шундан сўнг 20 дан ортиқ делегация аъзолари коронавирус билан касалланишди. Президент бир неча марта тест ўтказди, шу билан бирга инфекциядан зарарланганини инкор қилиб келди.

Федераль суд Болсонаруга жамоат жойларида ниқоб тақишни буюрди. Акс ҳолда, у кунига 2000 реал (тахминан 387 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Болсонару Бразилиядаги штатларда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун савдо ва хизматларни чекловчи қоидаларни фаол танқид қилади. "Хавф остида бўлган ва 60 ёшдан ошган фуқаролар уйда қолиши керак”, деган фикрни қўллаб-қувватлайди.

Президент, шунингдек, Бразилянинг кўчаларида, унинг тарафдорлари митинглар ёки намойишлар пайтида ниқоб ва қўлқопсиз бир неча марта пайдо бўлган. У тарафдорлари билан гаплашган ва суратга тушган, лекин ижтимоий масофани сақламаган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 2.9
t
×