Жанубий Африкада аниқланган коронавируснинг янги тури хавфлари айтилди
Олам
−
26 Декабрь 2020
5333Буюк Британия Ҳукуматининг янги ва пайдо бўлаётган респиратор вирус таҳдидлари бўйича маслаҳат гуруҳини бошқарувчи профессор Питер Хорби Жанубий Африкадаги коронавирус штамми хавфидан огоҳлантирди. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берган.
У пайдо бўлган мутациялар SARS-CoV-2 ни янада юқумлироқ ҳолга келтириши ва антитаналарнинг вирусни зарарсизлантириш қобилиятига таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг янги штамми қайта касалланиш хавфини оширади, шунингдек, коронавирусга қарши вакциналар ҳам у қадар самарали бўлмайди.
Хорби, шунингдек, ушбу натижаларни лабораторияда қўшимча текширилиши керак бўлган таркибий маълумотлар билан тасдиқлашини қўшимча қилган.
Маълумот ўрнида, жорий йил 18 декабрда Жанубий Африкада коронавируснинг янги тури аниқланганди.
Шунингдек, коронавируснинг яна бир бошқа янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлаган.
Шундан сўнг Буюк Британия Ҳукумати янги чекловлар ўрнатилишини эълон қилди. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Шунингдек, бир қанча давлатлар янги турдаги коронавирус қўрқуви сабаб Буюк Британия билан авиарейсларни тўхтатган.
LiveБарчаси