Жамшид Қўчқоров энергетикада кутилган натижаларга эришилмаётганини айтди

Жамият

image

Кеча, 18 декабрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖда Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Бошқарув раиси лавозимига тасдиқланган Абдуғани Сангинов жамоага расман таништирилди ва соҳа олдида турган долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилишда давлат раҳбари томонидан соҳани ҳар томонлама ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш учун яратилган шароит ва имкониятларга қарамай, кутилган натижаларга эришилмаётгани танқид қилинган. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича, энг аввало, геология-қидирув ва қазиб чиқариш ишларини янги босқичга олиб чиқиш, ҳар бир йўналиш фаолиятини қатъий ва самарали чоралар асосида қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланган. 

Шунингдек, компания структурасини халқаро стандартлар асосида жорий қилиш, янги бошқарув ёндашувларини қўллаш, стратегик лойиҳаларни амалий натижага йўналтириш бўйича аниқ топшириқлар берилган. Хорижий ҳамкорлар билан алоқалар форматини таҳлил қилиш, мавжуд молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш лозимлиги алоҳида қайд этилган. 

Йиғилишда янги раҳбар қатъиятли, ишониб берилган ҳар бир топшириққа масъулият билан ёндашиши, ишда, энг аввало, тартиб ва интизомга амал қилиб, вазифаларни сидқидилдан бажариши тилга олинди. Абдуғани Сангинов қисқа муддатларда Жамиятни трансформация қилиш бўйича янги Стратегияни қабул қилиш ва жамоа билан бирдамликда газ қазиб чиқаришни барқарорлаштириш ва соҳада тизимли натижаларга эришилишини билдирди.

Президент топшириғи билан соҳадаги бошқарувни янада кучайтириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирининг нефть ва газ бўйича ўринбосари лавозими жорий қилингани қайд этилиб, мазкур қарор тармоқда тизимли ислоҳотларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2023 йилдан бери “Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси сифатида ишлаб келаётган Баҳодиржон Баҳромович Сиддиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнини 2017 йилдан бери “Ўзбекгидроэнерго” компанияси раиси лавозимида ишлаб келаётган Абдуғани Сангинов эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекнефтгаз Жамшид Қўчқоров Абдуғани Сангинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг