Жамоат жойида шилқимлик қилганлар қамалиши мумкин
Жамият
−
11 Апрель 2023
6497Ўзбекистонда эндиликда жамоат жойларида ўзгаларга нисбатан шилқимлик қилган шахслар беш кунгача қамалиши мукмин.
“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга кўра, эндиликда жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш, шахсни, унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш ёхуд унга нисбатан шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланиб, бу ҳаракатлар учун 1,5 миллион сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ жазоси назарда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қонун лойиҳаси жорий йилнинг 11 январида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь