Жамбил фожиаси: Тўқаев мотам эълон қилди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев эртага, 29 августни миллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Тўқаев бугун, 28 август куни ўзининг Тwitter'даги саҳифасида маълум қилди.

“Жамбил вилоятининг Байзак туманидаги ҳарбий қисмда бўлган фожиали воқеа муносабати билан 29 августни мотам куни деб эълон қиламан. Ҳалок бўлган ҳарбийлар ва қутқарувчилар ҳақиқий қаҳрамонлик ва фидокорлик кўрсатишди. Улар халқнинг хотирасида абадий қолади”, деб ёзади Президент. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 август куни Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Байзоқ туманида жойлашган ҳарбий қисмда портлаш содир бўлган эди. Сўнгги хабарларга кўра, ҳодиса оқибатида 5 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 27 август куни Тўқаев билан телефондаги сухбати орқали рўй берган фожиали воқеа оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон Қозоғистонга фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этишда зарур кўмак кўрсатишга тайёр экани таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

мотам Жамбил фожиаси

Баҳолаганлар

662

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг