Жалолов ҳам финалда!

Спорт

image

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари ўз якунига етди. Кечки дастурнинг сўнгги жанги энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов иштирокида кечди.

Ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун россиялик Максим Бабанинга қарши рингга кўтарилди. Худди чорак финалда бўлгани каби Жалолов бу гал ҳам ўзининг чиройли ғалабаси билан кечанинг юқори нота якунланишига сабабчи бўлди.

Шу тариқа терма жамоанинг 4 нафар вакили эртага, 21 сентябрь куни бўлиб ўтадиган финал беллашувларида жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтариладиган бўлди. Финалга йўл олган ўзбекистонлик боксчилар номини яна бир карра ёдга олиб ўтамиз:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
+91 кг: Баҳодир Жалолов


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг