Жалоловнинг зарбасидан шифохонага тушган боксчининг авҳоли қандай?
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
5346Аввалроқ, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун беллашувларида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов билан рингга кўтарилган АҚШлик Ричард Торрес Жалоловнинг зарбидан кейин, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Айни вақтда Торреснинг аҳволи яхши.
Жалолов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали у меҳмонхонага қайтгани ва Торреснинг холидан хабар олганини маълум қилди.
“Бизнинг рақиблигимиз фақат рингда, ҳаётда биз ака-укамиз, бир мақсад сари йўлда дўстмиз. Аллоҳга шукур соғлиғи жойида!”, деб ёзган Жалолов.
Эслатиб ўтамиз, Екатеринбургда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида энг оғир 91+ кг вазн тоифасида иштирок этаётган Баҳодир Жалолов америкалик боксчи Ричард Торресни нокаутга учратган эди. Торрес жангдан сўнг шифохонага тушган.