Жалоловнинг зарбасидан кейин АҚШлик боксчи шифохонага тушди
Спорт
−
19 Сентябрь 2019
8985Бироз аввал, кеча, 18 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун беллашувлари сўнгги жангни ўтказган энг оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов АҚШ вакили Ричард Торресни биринчи раунддаёқ накаутга учратгани ҳақида хабар берган эдик.
Жалоловнинг чап қўлда йўллаган ажойиб зарбасидан кейин америкалик боксчи узоқ вақт ўрнидан тура олмаганди.
Ричард Торрес жангдан сўнг шифохонага тушиб қолган. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, Торрес жангдан сўнг ўз оёғи билан тез ёрдам машинасигача юриб борган ва уни Екатеринбург шифохоналаридан бирига олиб кетилган.
Айни вақтда Ричард Торреснинг аҳволи бўйича бошқа маълумотлар очиқланмаяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь