Жалоловни “синдириш” осон эмас – Жаред Андерсон
Спорт
−
02 Май
12265Супер оғир вазн тоифасидаги америкалик профессионал боксчи Жаред Андерсон ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов ҳақида фикр билдирди.
“Баҳодир Жалолов ҳам яхши боксчи. Менимча, уни “синдириш” осон эмас, бироқ ишончим комил, агар сиз унинг олдинги қўлини айланиб ўта олсангиз, жуда содда жанг қилишини гувоҳи бўласиз”, дейди Андерсон.
Маълумот учун, 24 ёшли Жаред Андерсон профбоксда жами 17 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Тўқнашувларнинг 15 тасида рақибларини нокаутга учратган. Баҳодир Жалолов эса профрингда 14 марта рингга кўтарилиб, жангларининг барчасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Жалолов QALAMPIR.UZ'га Усик-Фьюри оқшомида жанг қилмаслигини маълум қилганди.