Жалолов вақтида Межидовга қарши жанг қилишдан бош тортган – озарбайжонлик боксчи 

Спорт

image

Озарбайжонлик боксчи Камран Шоҳсуварли ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ва ҳамюрти Магомедрасул Межидов ўртасидаги жанг ўтказилмаганини айтди. Бу ҳақда у “Azerisport.com” нашрига берган интервьюсида айтди.

“Мен Жалоловга қарши спарринг қилишни ҳам хоҳламадим. Ўзбекистонлик боксчи икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов бир вақтлар уч карра жаҳон чемпиони Магомедрасул Межидовга қарши жанг қилишни истамаганини яхши эслайман. Ҳа, Жалолов ўз даврининг юқори савияли боксчиси, лекин Межидов ёки Жошуа пик вақтида Жалолов юқори натижаларга эришолмасди. Улар Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпиони ҳисобланган вақтда Жалолов ҳам бўлганида, уларга қаршилик кўрсата олмасди”, дейди Шоҳсуварли.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 5 апрель куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида украиналик Игор Шевадзуцкийга қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Камран Шоҳсуварли Магомедрасул Межидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг