Жаҳоннинг айни вақтдаги энг яхши мураббийи аниқланди

Спорт 5488
image

“Clubelo” таҳлилий портали жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди.

Рейтингга кўра, Англиянинг “Манчестер Сити” клубини бошқараётган Хосеп Гвардиола дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилган. 

Ушбу рейтингда Испаниянинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне иккинчи ўринда, Англиянинг “Тоттенҳэм” жамоаси мураббийи Жозе Моуриньо эса учинчи ўриндан жой олган. TOP-5 таликни “Ливерпуль”ни бошқараётган Юрген Клопп ва “Лейпциг”нинг собиқ мураббийи Ральф Рангник якунлаган.

Маълумот ўрнида, Гвардиола “Барселона”даги мураббийлик фаолиятидан сўнг, 2013-2016 йиллар давомида “Бавария”ни бошқарди. Сўнгги 5 йил давомида эса у “Манчестер Сити”да фаолият олиб бормоқда. 

Испаниялик мутахассис қўл остидаги жамоа ҳозирда АПЛ 20-туридан кейин жадвалда пешқадамлик қилмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 133
Рейтинг: 3
t
×