Жаҳонгир Аҳмедов Президент Администрациясига ишга ўтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Аҳмедов Жаҳонгир Одилхўжаевич Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шуъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Аҳмедов Жаҳонгир Одилхўжаевич 1983 йил 4 февралда Тошкент вилоятида туғилган. У 25-ўрта мактабни битириб, 2002 йилдан 2008 йилгача Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институтида таҳсил олган, бакалавриат ва магистратура даражасини режиссёрлик бўйича тамомлаган. 

Ушбу тайинловга қадар у Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти доценти ҳамда “Эзгу-фильм” киностудияси бош режиссёри, Ўзбекистон кинематографлари ижодий уюшмаси бошқаруви аъзоси (2018), Ўзбекистон кинематография агентлиги Бадиий кенгаш аъзоси (2019), Ўзбекистон Рассомлари ва ижрочилар муаллифлик ҳуқуқлари палатаси бошқарув аъзоси (2020) лавозимларида ишлаб келган. Режиссёр сифатида “Исломхўжа”, “Илҳақ” каби тарихий фильмларни суратга олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Администрацияси Жаҳонгир Аҳмедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made