Аброржон Пўлатов янги лавозимга тайинланди

Жамият

−

image

Бугун, 5 октябрь куни Аброржон Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари тегишли фармойишни имзолади.

Маълумот учун, Аброржон Пўлатов 1986 йил 12 февралда Фарғона вилоятида туғилган. 2006 йил Тошкент ислом университетининг ҳуқуқшунослик факультетини, 2008 йил ЎзМУ Олий журналистика курсини тамомлаган. У сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори. 

Аброр Пўлатов 2007-2019 йилларда ИИВ Транспорт ИИББ, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши матбуот котиби, “Авторадио медиа” хусусий корхонаси директори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот котиби лавозимида ишлаган. 2022 йил май ойида Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори этиб тайинланган. Бунгача эса идора бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Обид Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари ҳамда ўриндошлик асосида “Янги Ўзбекистон” университети ректори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг