Жаҳон чемпионати вақтида журналист вафот этди

Спорт

image

Қатарлик фотограф Холид ал-Мисслом мамлакатда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатини ёритиш чоғида вафот этган иккинчи журналистга айланди. Фотожурналистнинг ўлими ҳақида Қатарнинг "Gulf Times" газетаси хабар берди.

Холид ал-Мислом "Al Kass" телеканалининг фотомухбири эди. Унинг ўлими сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

9 декабрь куни Лусаил шаҳридаги "Миллий" стадионда бўлиб ўтган Аргентина ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финал учрашувида (2:2, пенальтилар бўйича 4:3) америкалик спорт журналисти Грант Уол вафот этганди. Ижтимоий тармоқда журналистнинг укаси Грантнинг кутилмаганда ҳушидан кетгани, фельдшерлар томонидан амалга оширилган юрак-ўпка муолажалари ёрдам бермаганини айтганди. Футбол шарҳловчиси 10 декабрь куни эрталаб маҳаллий шифохонада вафот этди.

Маълумот учун, футбол бўйича Жаҳон чемпионати илк бор Қатарда ўтказилмоқда ва мусобақа 18 декабрь куни якунланади. Турнирнинг ярим финалида Аргентина ва Хорватия, Франция ва Марокаш терма жамоалари тўқнаш келади. Учрашувлар мос равишда 13 ва 14 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Якуний учрашув 18 декабрь куни Лусаил шаҳридаги "Миллий" стадионда ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Qatar2022 JCH2022

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг