Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 500 млн доллар кредит ажратди
Жамият
−
11 Август 2020
5572Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини модернизация қилишга 600 млн АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Қарорга мувофиқ Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонда “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини (кейинги ўринларда – Лойиҳа) молиялаштириш учун:
• 30 йил муддатга 10 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 181 млн доллар миқдорида қарз;
• Халқаро тараққиёт уюшмаси кўламини кенгайтириш дастурининг 100 млн доллар миқдоридаги кредити;
• Халқаро тараққиёт уюшмасининг 5 йиллик имтиёзли давр билан 219 млн доллар миқдоридаги имтиёзли кредити ажратилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 659,3 млн АҚШ долларига тенг, улардан Ўзбекистон улуши – 159,3 млн АҚШ долларини, шу жумладан:
• солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклидаги улуш – 124,3 млн АҚШ долларини;
• лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши эса 35 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади.
Молия вазирлигига ажратиладиган маблағларни қайта кредитлаш битимларини имзолаш, зарур ҳолларда, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш, бошқариш ва ҳисоботини юритиш юклатилмоқда.
Шу билан бирга, Бош вазир ўринбосари Ў. Барноев раҳбарлигида (Ж. Ходжаев – ўринбосар) Ишчи гуруҳи тасдиқланиб, унга Лойиҳа ижросини мувофиқлаштириш, жалб қилинаётган 500 млн доллар маблағ доирасидаги ҳар бир лойиҳани асослилиги ва мақсадга мувофиқлигини ўрганиш юклатилмоқда.
Лойиҳа доирасида молиялаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
• озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида маҳсулот етиштириш;
• экспортни рағбатлантириш, халқаро бозорларда рақобатбардош, экспортбоп юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш;
• қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини диверсификациялаш, соҳада давлат иштирокини камайтириш, кооперация тизимини ривожлантириш ҳамда соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;
• ер ва сув ресурслари, ўрмон фондидан оқилона фойдаланиш;
• соҳага бошқарувнинг замонавий тизимларини жорий этиш, хизмат кўрсатиш сервисини такомиллаштириш;
• қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот, таълим ва маслаҳат хизматларининг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган самарали тизимини яратиш;
• қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, статистик маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатишнинг ишончли ва шаффоф усулларини жорий этиш.
Ҳисоб палатасига Лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши, сарфланиши ва натижадорлиги устидан доимий назорат ўрнатиш ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш юклатилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь