Жаҳон банки “Толибон”ни қизлар таълими тўғрисидаги қарори учун жазолади

Олам

image

Жаҳон банки (ЖБ) Афғонистондаги 600 миллион долларлик лойиҳаларни тўхтатди. Банк Афғонистондаги муваққат ҳукуматнинг қизларнинг ўрта мактаб ва лицейларда таълим олишини чеклаш ҳақидаги қарорига шундай жавоб қайтарган.

“Банк Афғонистондаги 600 миллион долларлик тўртта лойиҳани тўхтатмоқда. Гап таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигига оид лойиҳалар ҳақида бормоқда”, дейилади Жаҳон банки баёнотида.

“Толибон” муваққат ҳукумати Таълим вазирлиги жорий йилнинг 23 март куни бошланғич мактаб қизлар учун очилишини эълон қилганди. Бироқ ўрта  ва юқори синфда таҳсил олувчи қизлар учун ижобий қарор қабул қилинмади.

Идора, шунингдек, “мамлакатнинг маданий ва диний анъаналарига мос келадиган” мактаб формасини ишлаб чиқиш режаларини ҳам эълон қилган.

Буюк Британия, АҚШ ва Европа Иттифоқи “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган Афғонистон ҳукуматининг ўрта ва катта синф ўқувчи қизларининг мактабга боришини тақиқлаш қарорини қоралаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг