Жээнбеков Атамбоев масаласини Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилди
Олам
−
08 Август 2019
6824Бугун, 8 август куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Жээнбеков Алмазбек Атамбоев қонун доирасидаги тергов тадбирларини ўтказишга қаршилик кўрсатиб, Қирғизистон Конституцияси ва қонунларини қўпол тарзда бузганини таъкидлади.
Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон ҳуқуқий давлат эканини қайд этган. Давлатнинг вазифаси - барча фуқаролар томонидан қонун талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш.
Қирғизистон Президенти хавфсизлик кенгаши аъзоларига мурожаат қилиб, мамлакатда қонун устуворлиги, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун барча чораларни кўриш зарурлигини, шу сабабли шошилинч чоралар кўриш кераклигини таъкидлади.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Орозбек Опумбаев, ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев, бош прокурор Откурбек Жамшитов вазият юзасидан маълумот беришди.
Мажлис якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Аввалроқ, Қирғизистоннинг Қўй-Тош қишлоғида мамлакатнинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича махсус операция бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Атамбоевнинг қароргоҳи штурми вақтида 48 киши жабрланган, махсус хизматларнинг бир жангчиси ҳалок бўлган. Шунингдек, вилоят милицияси раҳбари бош мия-чаноқ жароҳати олиб, комага тушган. Операцияда керакли натижага эришилмаган, Атамбоев озодликда қоляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь