“Ўзэлтехсаноат” уюшмасига раис тайинланди
Жамият
−
12 Март 2019
5310Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига раис, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Алишер Абдуҳошимович Абдуллаев “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг раиси этиб;
Мансур Рустамович Хашимов Уюшма раисининг биринчи ўринбосари этиб;
Умид Шавкат ўғли Ислам ва Жоҳонгир Жалилович Жамолов Уюшма раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Уюшманинг асосий вазифаси хом ашёни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ягона комплекс сифатида, шу жумладан саноат кооперациясини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш асосида саноатни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади.