Зеленскийнинг ўзбекистонлик “эгизаги”га Украина Президентининг ўрни таклиф қилинди

Олам 8857
image

Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг ўзбекистонлик “эгизаги” Умид Исабоевга Россияда сериалда суратга тушиш таклифи билдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Москва метросидаги сурат ортидан машҳурликка эришган Умид Исабоевга Украинадан ҳам таклиф тушди. Унга Украина Президентлигига сайланган Владимир Зеленскийнинг “Квартал-95” шоусидаги ўрнини таклиф қилишди.

Зеленскийнинг собиқ ҳамкори Евгений Кошевой Умид Исабоевга таклиф билан чиққан. Бу ҳақда Исабоевнинг ўзи маълум қилди.

Кошевойнинг ўзи унга телефон орқали боғланиб, “Квартал-95”да биргаликда бошловчилик қилиш таклифини билдирган. Зеленскийнинг “эгизаги” нима қилишга билмай боши қотганини айтди. Россияда унга сериалдаги бош роль берилиши мумкин. Умиднинг ўзи телешоу доирасидаги роллар эплай олишига ишончи комил.

Шунингдек, Умид Зеленский Укринага тинчлик олиб келишига ишоняпти. Бу бирданига бўлмасада, аммо эртами-кеч амалга ошади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 329
Рейтинг: 2.9
t
×
×