Зелинскийнинг ўзбекистонлик “эгизаги” сериалда бош ролни ўйнайди

Олам 4924
image

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат бутун дунё эътиборини ўзига тортди. Унда Украина Республикаси Президенти Владимир Зелинскийга икки томчи сувдек ўхшайдиган йигит акс этган. У эса ўзбекистонлик Умид Исабоев бўлиб чиқди

Айни вақтда Умид Исабоевга Россия киноижодкорлари томонидан фильмда роль ижро этиш таклифи берилмоқда. У картинада Украина Президенти Владимир Зелинский образини гавдалантиради.  

“Сериалга тушиш таклифини беришди. Адашмасам у 4 ё 6 қисмдан иборат бўлади. Жуда таниқли продюсерлардан бири менга шартнома тузиш таклифини билдирди. Ҳозир музокара олиб боряпмиз. У менга қандай фильм ҳақида гап кетаётганини тушунтирди. Фильм жанри – комедия. Улар менга бош ролни беришмоқчи. Президен Зелинскийни гавдалантираман. Фильмнинг тўлиқ сценарийсини шартнома имзолангач беришади”, дейди Умид Исабоев. 

У айни вақтда бирдан машҳур бўлган шахслар қаторидан ўрин олмоқда. Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида хизмат қилувчи Умид Исабоевга омад кулиб боққан. У Россиянинг таниқли шахслари, шоуменлари билан учрашиб, суҳбатлашишга улгурди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 242
Рейтинг: 2.9
t
×
×