Зеленскийнинг уруш рамзига айланган свитери 111 минг АҚШ долларига сотилди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг хаки рангидаги жунли свитери Лондонда ўтказилган “Christie” хайрия аукционида 90 000 фунт стерлингга (111 минг АҚШ долларига) сотилди. Бу ҳақда “Telegraph” газетаси хабар берди.

Манбага кўра, свитернинг бошланғич нархи 50 000 фунт стерлинг бўлган. Украина Президенти Россия Украинага ҳужум бошлаган 24 февраль кунидан  буён ушбу образда эсда қолган. У ўшандан бери видеобаёнотлари ва оммавий ахборот воситалари орқали чиқишларида ушбу свитерда кўриниш берган.

Қайд этилишича, хайрия аукциони Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ташаббуси билан ўтказилган. Вазир лотнинг бошланғич баҳоси 50 000 фунт стерлингдан анча юқори бўлишини таклиф қилган ва иштирокчиларни “катта маблағ сарфлашга” чақирган.

Аукционда Зеленскийнинг хаки рангдаги свитеридан ташқари, бошқа лотлар ҳам сотувга қўйилган. Хусусан, аукцион коллекционерлари хўроз тасвири туширилган кўзани ҳам сотиб олишлари мумкин бўлган. Ушбу кўза Бош вазир Жонсонга Зеленский билан Киевда сайр қилганида совға қилинган.

Маълум бўлишича, аукциондан тушган маблағлар Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш учун сарфланади.

Сардор Бегалов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Зеленский

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг