Зеленский янги санкцияларини эълон қилди. Рўйхатда Марказий Осиёдаги компания ҳам бор
Олам
−
27 Май 2023
23057Бугун, 27 май куни Украина Президенти Владимир Зеленский Россия ва Беларуснинг транспорт, алоқа ва саноат соҳалари билан боғлиқ бўлган 51 жисмоний ва 220 юридик шахсига нисбатан санкциялар киритди. Тегишли фармон Украина Президентининг расмий сайтида эълон қилинди.
Россия ва Беларуснинг турли соҳалардаги корхоналари ва компаниялари санкциялар остида қолган. Шунингдек, 51 нафар Россия фуқаросига нисбатан шахсий жазо чоралари қўлланилган.
Қуйида Украина санкциялари қўлланилган компаниялар ва ташкилотлар рўйхатини кўришингиз мумкин:
Алоқа саноати:
Мобил телетизимлар (МТС);
“МТС авто” (автомобиллар учун мультимедиа тизимлари).
Транспорт сектори:
“Волга-Днепр лизинг” (Волга-Днепр ҳаво транспорти компаниясининг шўба корхонаси);
“РЖД Логистика” (Россия темир йўллари шўба корхонаси);
“РЖД строй” (Россия темир йўллари шўба корхонаси);
“Темир йўл савдо компанияси” (Россия темир йўллари шўъба корхонаси).
Саноат соҳаси:
Соликамск тажриба металлургия заводи;
Орск трактор тиркамалари заводи;
Новосибирскдаги “Искра” механика заводи
Ф.Э.Дзержинский номидаги машинасозлик заводи.;
Челябинск зарб-пресс заводи.
Илмий ва технологик соҳа:
М.В.Келдиш номидаги илмий-тадқиқот маркази (ракета ва коинотни ривожлантириш);
А.И.Берг номидаги радиотехника марказий илмий-тадқиқот институти;
Россия Фанлар академиясининг махсус конструкторлик бюроси билан илмий асбобсозлик тажриба заводи;
Кимё маҳсулотлари давлат илмий-тадқиқот институти;
Биологик асбоблар давлат илмий-тадқиқот институти;
“СоюзпромНИИпроект” институти (саноат ускуналарини лойиҳалаш);
Бутунроссия радиотехника илмий-тадқиқот институти.
Мудофаа ва техник соҳадаги:
“Проминвест” компанияси (“Ростехнологии” компаниясининг шўъба тузилмаси);
Воэнтелеcомсервиc.
Шунингдек, Беларуснинг бир нечта корхоналари санкциялар рўйхатига киритилган:
Минск автомобиль заводи (“БелавтоМАЗ” холдингининг бошқарув компанияси);
С.И.Вавилов номидаги Минск механика заводи;
“Монолит” радио компонентлари заводи;
“Завод СВТ” ишлаб чиқариш унитар корхонаси (Минск, радио ўлчаш ускуналари ишлаб чиқариш);
Гомель дизайн бюроси;
Минск радиоматериаллар илмий-тадқиқот институти;
“Связьинвест” (Минск, телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчиси);
Орша самолёт таъмирлаш заводи.
Бундан ташқари, Украина санкциялари рўйхатига Бельгия, Чехия, Германия, Кипр ва Қирғизистон компаниялари киритилган. Хусусан, Бишкекдаги “Кей суппро” аксиядорлик жамияти 10 йил муддатга Киев чекловлари остида қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ Россияга икки мақсадли техникаларни қайта экспорт қилиб, унга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам берган давлатларга нисбатан чора кўриши айтилганди. Шу мақсадда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича вакили Қирғизистон ва Қозоғистонга келди. Бундан ташқари, санкциялар бўйича вакил Ўзбекистонда ҳам бўлиб, Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь