Зеленский ва ЕИ туфайли учинчи жаҳон уруши бўлиши мумкин – франциялик сиёсатчи
Олам
−
11 Февраль 2023
12016Франциянинг “Ватанпарварлар” партияси етакчиси ва Европарламентнинг собиқ депутати Флориан Филиппо Украина Президенти Владимир Зеленский ва Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг ҳаракатларидан келиб чиқиб, дунёга Учинчи жаҳон уруши таҳдид солаётганини айтди. Бу ҳақда у Тwitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Зеленский ва Европа Иттифоқи шу ҳафта ўзларининг масъулиятсиз “цирк”ларини намойиш этди, бу эса учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин”, деган француз сиёсатчиси.
Шунингдек, у ҳамма жойда “тинчлик лагери” уйғонаётгани ва тез орада бу эшитила бошлашини, Зеленский эса кутилмаган огоҳлантириш олишини ёзган.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Владимир Зеленский Украинада уруш бошланганидан бери иккинчи марта мамлакатни тарк этганди. У 8 февраль куни Лондонга ташриф буюрган, кейин Парижга учиб, у ерда Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашганди. 9 февраль куни эса у Брюсселда Европа Иттифоқи саммитида иштирок этганди. Барча ташрифлари давомида у Украинага Европа Иттифоқи давлатларидан ҳарбий ёрдамни янада ошириш ва қирувчи самолётлар етказиб беришни талаб қилган.
Бироқ кеча, 10 февраль куни Франция ҳам, Германия ҳам Украинага қирувчи самолётлар юбормаслигини маълум қилганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь