Зеленский Ўзбекистонга янги элчини йўллади
Жамият
−
01 Июль 2020
5352Бугун, 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Украинанинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Николай Дорошенкони қабул қилди.
Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, Элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги фаолиятига муваффақият тилаган.
Учрашувда турли соҳалардаги Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм, таълим, тиббиёт ва бошқа соҳалардаги муносабатларни ривожлантиришга алоҳида урғу берилган.
Қўшма тадбирларни, жумладан ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Украина Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.
Суҳбат чоғида коронавирус пандемияси икки томонлама савдо айланмаси кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди. Шу нуқтайи назардан Ўзбекистон ва Украина ишбилармон доиралари, савдо-саноат палаталари ва ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Томонлар қўшма илмий лойиҳаларни амалга оширишга, фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканликларини маълум қилганлар.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилингани айтилмоқда.
LiveБарчаси