Украина авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга ариза берди

Олам 3110
image

Украинанинг “SkyUp Airlines” авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини сўради. Арзон нархларда  парвозларни амалга оширувчи авиакомпания ҳафтасига икки марта Киев-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Давлат авиация маъмурияти маълум қилди. 

Аризада парвоз ҳуқуқини 2020 йил 1 июлдан бошлаб чексиз муддатга бериш сўрови кўрсатилган.

Украина авиакомпанияси томонидан нархлар белгилашда демпинг (нархларни қасддан пасайтириш-таҳр.) амалга оширилганлиги сабабли 2015 йил 5 майдан бошлаб Киевга парвозлар тўхтатилган.

Украина томонидан "Международные авиалинии Украины" авиакомпанияси ҳам парвозларни тўхтатиб қўйди. Бу мамлакатлар ўртасидаги ягона йўловчи авиарейси бўлган.

Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги авиарейсларни тиклашга уриниш 2019 йил октябр ойида амалга оширилди, аммо томонларнинг тушунмовчилиги туфайли муваффақиятсиз тугади.

Шу билан бирга, Украина элчихонаси мамлакат икки мамлакат шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам ҳаво қатновини тиклашга оид ўзаро манфаатли шартларни муҳокама қилиш учун ўзбекистонлик шериклар билан расмий даражада конструктив мулоқотга тайёрлигини билдирди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 3
t
×