6 йиллик танаффусдан сўнг Тошкент ва Киев ўртасида мунтазам парвозлар тикланмоқда

Олам

image

SkyUp авиакомпанияси жорий йилнинг ёз ва куз фаслларида Киев – Тошкент – Киев (Украина) йўналишида қатор парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берган.

Парвозлар ҳафтасига бир марта, чоршанба кунлари амалга оширилади.

Киев – Тошкент рейси чипталари нархи 240 доллар, Тошкент – Киев йўналишида эса 290 доллар бўлади.

Компания Ўзбекистон ҳудудига кириш учун чегарани кесиб ўтишдан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган вақт оралиғида ПЦР-тест натижаси бўлиши кераклигини эслатган.

Шунингдек, 14 кун карантинда ўтказиш тўғрисида мажбуриятлар анкетасини тўлдириш ҳам муҳим талаблардан бири экани таъкидланган. Бунда карантин муддатини ўташ режалаштирилган манзил, меҳмонхона кўрсатилиши керак бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Украина ўртасида мунтазам парвозлар 2015 йилда узилиб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Украина

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг