Зеленский Украинадаги рус ҳарбийларининг асосий нишонларини айтди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Северодонецк ва Донбасснинг бошқа шаҳарлари ҳамон рус ҳарбийларининг асосий нишони бўлиб қолаётганини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари видеомурожаатида маълум қилган, дея хабар бермоқда УНИАН.

Унинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари Россия ҳужум қилишга уринаётган ҳудудларда доимий ҳужумларни қайтариб турибди.

“Северодонецк ва Донбасснинг бошқа шаҳарлари ҳамон рус ҳарбийларнинг асосий нишони бўлиб қолмоқда. Биз ўз юртимиз ва халқимизни ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсани қиляпмиз”, деб таъкидлаган Зеленский.

Қайд этиш керакки, рус ҳарбийлари бутун кучларини Луганск вилоятининг Украина назоратидаги қисми минтақавий маркази – Северодонецкни ўраб олиш ва назорат остига олиш учун жамлаган.

“Минглаб рус ҳарбийлари шаҳарга яқинроқ бостириб киришга ҳаракат қилмоқда, аммо муваффақиятга эриша олмаяпти”, деган Луганск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай.

Унинг сўзларига кўра, Северодонецк чеккасидаги қишлоқларда украиналик ҳимоячилар муносиб жавоб беришмоқда, шунинг учун руслар ҳатто чекинмоқда.

Шу билан бирга, рус ҳарбийлари Северодонецкни узлуксиз ўққа тутмоқда. 16 май куни у ерда камида 10 киши ҳалок бўлган.

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Зеленский

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг